Приморега хуш келибсиз

....
Приморе ўлкаси Россиянинг турли миллатлар кўп яшайдиган ҳудудларидан бири бўлади.
Приморе ўлкасининг давлат тизими ва аҳолиси доим халқ бирлигини мустаҳкамлашга ҳаракат қилади.
Кучимиз – бирлигимизда!

Приморе ўлкаси

Приморск ўлкасининг ҳудудида 158 хил халқ яшайди. Приморскнинг туб аҳолиси – удегейлар, нанайлар, орочлар, тазлар бўлади. Шаҳарда яшамайдиган, эскича яшаб келаётган туб аҳолининг сони 1,5-2 минг нафардан ошмайди. Улар асосан ўлканинг шимол томонида – Тернейск, Красноармейск ва Пожарскда яшашади. Туб аҳоли кўп яшайдиган шаҳарчаларнинг энг машҳурлари Красний Яр ва Агзу бўлади. Приморскнинг ижтимоий сиёсати минтақадаги демографик аҳволни яхшилашга ва инсонлар ҳаёт тарзини кўтаришга қаратилган. Демографик аҳволни яхшилашга қаратилган умумий чоралар сирасига «Узоқ Шарқ гектари» лойиҳасини амалга ошириш йўли билан хорижда яшаётган ватандошларни Приморск ўлкасига кўчириб олиб келиш дастури ҳам киради.

Тафсилоти

Чет эл фуқароларидан имтиҳон
оладиган марказлар

Xужжатлар

  • ФҚ №109
    25.07.2002
    Россия Федерациясида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларни миграция ҳисобига олиш тўғрисида
  • ФҚ №115
    25.07.2002
    Россия Федерациясида чет эл фуқароларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисида
  • Чиқарган №364
    29.08.2013
    Россия Федерациясида миграция ҳисобини юритиш учун Федерал миграция хизмати тақдим этадиган давлат хизматлари маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
  • Қонунга №1032-1
    19.04.1991
    Россия Федерациясида аҳолини ишга жойлаш соҳаси
  • ФҚ №115
    25.07.2002
    Россия Федерациясида чет эл фуқароларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисида
Соғлиқни сақлаш ва таълим
2013 йил 28-декабрда қабул қилинган «Россия Федерациясида фуқароларни ижтимоий таъминлаш асослари тўғрисида»ги № 442-ФҚ Федерал Қонунга кўра ижтимоий хизмат Россия Федерацияси фуқароларидан ташқари Россия Федерациясида доим яшайдиган чэт эллик фуқаролар, фуқаролиги йўқ шахслар, қочқинлар, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар фуқароларни ижтимоий таъминлаш билан шуғулланадиган ҳуқуқий шахслар ва хусусий тадбиркорларга тегишли ҳисобланади.
Ананалар ва маданият
Россиянинг бошқа жойларидагидек Приморе ўлка аҳолиси ҳам Янги Йилни, Исо Мовлидини, Ватан Ҳимоячилари Кунини, Халқаро хотин-қизлар кунини, Баҳор ва Меҳнат кунини, Ғалаб Кунини ва Халқ Бирдамлиги кунини байрам қилади. Примореда бутун Россияда нишонланадиган байрамлардан ташқари ўлканинг кўп миллатли халқлари нишонлайдиган маҳаллий анъаналар ҳам бор.