Ананалар ва маданият

Россиянинг бошқа жойларидагидек Приморе ўлка аҳолиси ҳам Янги Йилни, Исо Мовлидини, Ватан Ҳимоячилари Кунини, Халқаро хотин-қизлар кунини, Баҳор ва Меҳнат кунини, Ғалаб Кунини ва Халқ Бирдамлиги кунини байрам қилади.

Янги Йил 1-январда байрам қилинади ва примореликлар энг яхши кўрган байрам бўлади. Бу кун уйлар, хонадонлардан ташқари жамоат жойларида – майдонлар, ҳиёбонларда ҳам янги йил арчалари ўрнатилади. Ҳамма жойда болалар байрамлари ўтказилади, янги йил сайли бўлади.

Ватан Ҳимоячилар Куни 23-февралда нишонланади ва фақат ҳарбийларнинг эмас, барча эркакларнинг ҳам байрами ҳисобланади. Бу куни ҳамма дам олади. Байрамдан олдин эса эркакларга совға берилади. Кичкина ўғил болалар ҳам совға олишади. Сабаби аёллар уларни ўзларининг, Ватаннинг ҳимоячилари дейишади.

Эркаклар эса Халқаро хотин-қизлар куни бўлган 8-мартда аёлларга совға беришади. Бу кун энг кўп бериладиган совға – бир даста гул бўлади.

Примореликлар учун Улуғ Ватан урушида қозонилган ғалаба байрам қилинадиган 9-май – Ғалаба куни айниқса аҳамиятли ҳисобланади. Сабаби жанг майдонларида ўлкадан кетган ўн минглаб жангчилар ҳалок бўлишган, юз минглаб одамлар фронт орқасида меҳнат қилишган. 9-май куни Владивостокда ва Уссурийскда маҳаллий гарнизонларнинг ҳарбий парадлари ўтказилади, катта ва кичик аҳоли яшайдиган жойларда эса халқ урушда қатнашган, фронт орқасида меҳнат қилган қариндошларининг портретларини кўтариб ўтишади.

4-ноябрь куни Примореда Халқ бирдамлиги куни нишонланади. Халқ бирдамлиги куни Приморе учун ниҳоятда аҳамиятли байрам, сабаби Россиядаги 193 хил халқнинг 158 таси Примореда яшайди. Ҳар йили 4-ноябрь куни минглаб примореликлар хотира майдонига келиб бирдам фуқаро эканликларини кўрсатишади.

Примореда бутун Россияда нишонланадиган байрамлардан ташқари ўлканинг кўп миллатли халқлари нишонлайдиган маҳаллий анъаналар ҳам бор.


Йўлбарс Куни

1999 йилдан бери ҳар йили Приморя ўлкасида Йўлбарс Куни байрам қилинади. Байрамдан мақсад – жамоатчилик диққатини ёввойи табиатни сақлаш муаммоларига, шу жумладан, амур йўлбарсини сақлашга қаратиш бўлади. Қизил китобга киритилган амур йўлбарси Приморск ўлкасида кўпроқ тарқалган. Байрам ёрқин, ранг-баранг ва кенг миқёсда ўтади!


«Ва:кчай ни»

«Ва:кчай ни» - кам сонли туб халқларнинг ов мавсуми тугашига бағишланган бу байрами биринчи марта бутун Приморя ўлкасида байрам қилинди. Байрам шаманларнинг чиқиши билан бошланади – туб халқлар шу билан ов мавсуми яхши тугаганини маълум қилишади.


Шарқ янги йили

Шарқ янги йили Приморя ўлкасидаги келиб чиқиши осиёлик халқларнинг асосий байрами бўлади. Шарқ календарига кўра байрам қилинадиган янги йил осиё давлатлари халқларига баҳор келганини билдиради. Бу кун икки минг йилдан бериб байрам қилинади. Байрам кун қисқариши тугаганидан сўнг иккинчи ой чиқадиган вақтга, яъни 12-январь билан 19-февраль ўртасига тўғри келади. Шарқ янги йилини бирга байрам қилишга, шарқ халқлари санъати муҳитига киришга таклиф қиламиз!


Сабантўй

Сабантўй – Приморя ўлкасидаги энг машҳур байрамлардан биттаси. Одатга кўра байрам миллий бирлашма жамоаларининг концерти билан бошланади. Приморе ўлкасида Сабантўй 1992 йилдан бери байрам қилинади. Приморя ўлкасига келиб, Сабантўйда қатнашсангиз миллий овқатлар ва миллий санъат дунёсига тушасиз!


Украина маданияти кунлари

Бир неча йилдан бери Украина маданияти кунлари Приморяда байрам сайиллари, Сорочинск ярмаркаси, концертлар ва меҳмондўстлик билан ўтади. Байрамда ижодий жамоалар чиқишади, амалий санъат кўргазмалари ўтказилади, Украина миллий кийимлари паради ташкил қилинади ва албатта миллий овқатлар тотиб кўрилади.


Миллий маданият фестивали

«Дўстлик давраси» деб аталадиган миллий маданият фестивали - Приморя ўлкасига сайёҳларни жалб қиладиган энг ёрқин тадбирлардан бири бўлади. Шаҳарда бўладиган миллий маданият фестивали Уссурийскда 2010 йилдан бери ўтказилади. Фестивалда миллий кийимлар кўргазмаси ташкил этилади, миллий жамоаларнинг концертлари уюштирилади.


Дунё миллий таомлари фестивали

Дунё миллий таомлари фестивали Примореда икки йилдан бери ўтказилади ва ҳар йили бутун ўлкадан минглаб меҳмонлар келишади. Байрамда меҳмонлар бошқа халқларнинг таомларини томошо қилишади, мазасини кўришади!


Халқлар конгресси

Халқлар конгресси – Приморя миллатлари орасидаги муносабатни яқинлаштирадиган энг муҳим тадбир ҳисобланади. Ҳар йили бу тадбирга Приморедаги юзлаб халқ вакиллари келишади. Халқлар орасидаги муносабатларни яхшилаш ва миллий зиддиятлар бўлишига йўл қўймаслик ўлка Маъмуриятининг асосий вазифаларидан бири бўлади.


Халқ бирлиги куни

4-ноябрь куни Примореда Халқ бирлиги байрам қилинади. Халқ бирлиги куни ўлкамиз учун жуда бошқача байрам, сабаби Россиядаги 193 та халқнинг 158 таси Примореда яшайди. Ҳар йили минглаб примореликлар хотира майдонида йиғилиб фуқаролик муносабатларини билдиришади.