Ҳуқуқни ҳимоя қилиш тизими

Россия Федерацияси ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари – ҳар бир инсоннинг ҳуқуқлари, эркинлиги ва ҳаётини қонунга мувофиқ ҳимоя қилишни мақсад қилиб ишлайдиган тузилма ҳисобланади. Ишлайдиган ҳудудига қараб давлат тузилмаси федерал ва маҳаллий (ҳудудий) бўлинмаларга тақсимланади.

Турли халқлар орасидаги муносабатларни тартибга солиш вазифаси Приморя ўлка Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига топширилган.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари билан боғланиш ва уларнинг ваколатлари

Навбатчи прокурорнинг телефони: 8 (924) 731-24-04, 8 (423) 243-15-22


Россия ИИВ Приморя ўлка Бошқармаси:

Жиноят бўлаётгани, шахсий ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид қиладиган воқеалар ҳақидаги, жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари борлигини текшириш керак бўладиган хабарларни қабул қилиш.

  • Манзил - 690090, Владивосток шаҳри, Алеутск кўча, 44-уй
  • Россия ИИВ Приморя ўлка Бошқармасининг навбатчилик хизмати - 8 (423) 222-42-87, 249-04-91
  • Ахборот ва жамоатчилик билан ишлаш бўлимининг бошлиги – 8 (423) 249-00-73
  • 8 (423) 249-01-31
  • 8 (423) 249-01-22 – факс
  • mvd25@mvd.gov.ru (фуқароларнинг бу манзилга келадиган ариза ва мурожаатлари кўриб чиқилмайди)
  • Ягона шошилинч ёрдам канали (барча мобил алоқа операторлари учун) – 102 / 112
  • Россия ИИВ Приморя ўлка Бошқармасининг «Ишонч телефони» - 8 (423) 240-10-00 (ички ишлар органлари ходимлари фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузганда, шунингдек ички ишлар органлари ходимлари кимдир уларни порахўрликка, вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа ҳуқуқбузарликка ундаганда мурожаат қилинади).


Приморск ўлка Россия Тергов комитети:

  • Манзили - 690000, Владивосток шаҳри, Пр. Красного знамени, 42
  • Телефон, факс – 8 (423) 240-31-87
  • «Болага хавф бор» деб хабар қилинадиган телефон - 123; 8 (914) 972-38-47
  • Ишонч телефони - 8 (423) 292-97-90
  • Телефон - 8 (423) 240-31-87


Приморя ўлка Суд ижрочилари федерал хизмати:

Суд қарорлари, бошқа органлар ва мансабдор шахсларнинг қарорлари ижро этилишини таъминлайди;

Карздорни, унинг мулкини ижро асосида қидиради, болани ижро асосида қидиради, фуқаролик иши бўйича қабул қилинган суд қарорига асосан жавобгар фуқарони ва (ёки) болани қидиради, шу жумладан, юқоридаги вазифаларни ваколатли орган ва ташкилотлар билан ҳамкорликда бажаради;

Организует и осуществляет привод лиц, уклоняющихся от явки по вызову суда (судьи), судебного пристава-исполнителя, дознавателя службы судебных приставов;

Судга (судянинг ҳузурига), суд ижрочиси, суд ижрочилари хизмати суриштирувчисининг олдига келишдан қочиб юрган шахсларнинг келишини ташкил қилади ва олиб келади;

Судянинг чет эл фуқаросини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни Россия Федерацияси ташқарисига мажбуран чиқариб юбориш ёки юқоридаги шахсларни махсус муассасаларга жойлаштириш ҳақидаги қарорига асосан чет эл фуқароларини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни шундай махсус муассасаларга олиб боришади ёки Россия Федерацияси давлат чегарасидаги ўтказиш пунктидан чиқариб юборишади;

Суд ижрочилари федерал хизматига топширилган жиноят ишларини тергов қилишади, Россия Федерация Жиноят-процессуал кодекси 157-моддасига мувофиқ шошилинч суриштирув ишларини бажаришади;

Суд ижрочилари федерал хизмати ваколатига кирадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари билан шуғулланишади; Фуқароларни, ташкилот вакилларини қабул қилишади, уларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини ташкил этишади, Россия Федерацияси қонунларида белгиланган тартиб ва муддатда қабул қилинган қарорлар ҳақида мурожаат қилганларга хабар жўнатишади;

Россия СИФХ раҳбарияти билан келишиб ва Россия СИФХ белгилаган тартибга мувофиқ чет эл давлат ҳокимияти органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳудудий орган ваколатига кирадиган масалаларда ҳамкорлик қилишади;

Суд ижрочилари хизмати фаолияти билан боғлиқ баҳсли масалаларда Россия Федерацияси Ҳукумати белгилаган тартибда Россия Федерацияси Адлия вазирлиги, Россия ФСИХ, ҳудудий орган, суд ижрочилари хизмати мансабдор шахслари номидан суд инстанцияларида вакиллик қилишади, олинган аризалар Суд ижрочиларининг қарорлари, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ҳақидаги аризалар нотўғри эканини тасдиқлаш учун суд жараёнига тайёрланишда ҳудудий орган таркибий бўлинмаларига амалий ёрдам беришади;

Федерал конституцион қонунлар, федерал қонунлар, Россия Федерацияси Президенти Фармонлари, Россия Федерацияси Ҳукумати Қарорлари, Россия Федерацияси Адлия вазирлиги ва Россия ФСИХ меъёрий ҳужжатлари билан уларга топширилган ваколатлар доирасида бошқа вазифаларни бажаришади. Давлат хизматлари кўрсатилишини ташкил этишади ва шундай хизматлар кўрсатилишини таъминлашади, хизматлар сифатини назорат қилишади.

  • Манзил - Посьетская кўча,48, Владивосток шаҳрий, Приморск ўлка, 690091
  • Раҳбарнинг қабулхонаси - тел. 8 (423) 241-34-12
  • Факс - 8 (423) 241-34-09
  • Электрон почта - odo@r25.fssprus.ru
  • Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлимининг телефони - 8 (423) 241-13-16, 8 (423) 249-37-10
  • Ишонч телефони - 8 (423) 241-21-65
  • Навбатчининг телефони - 8 (423) 241-21-37
  • Факс - 8 (423) 249-37-24


Приморя ўлкасида миграция ва миллатлараро муносабатлар масаласида жамоатчилик қабул қилинадиган хона

Келаётган фуқаролар, ҳудуддаги иш берувчилар, чет эл фуқаролари барча масалаларда бепул ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам олишлари мумкин, мигрантлар меҳнатидан фойдаланадиган корхона раҳбарларига меҳнат қонунчилиги бўйича маслаҳат берилади.

  • Манзил - Владивосток шаҳри, Алеутск кўча, 45-а, 815-хона
  • Маълумот олиш учун телефон – 8 (908) 448-79-40
  • Электрон почта - orlova_ai@primorsky.ru
  • Фуқаролар қабул қилинадиган соатлар - душанба-жума кунлари 10.00 дан 17.00 гача
  • «Маълумот хизмати» 8 (800) 100-88-93.