Миграция қонунчилиги

Приморя ўлкаси ҳар йили кўчиб келаётган, қочқин ва меҳмон бўлиб келаётган кўплаб чет эллик фуқароларни қабул қилади. Приморя ўлкасига келадиган хорижлик фуқаролар албатта Россия қонунларига амал қилишлари керак.

Россия Федерациясида чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахсларни миграция ҳисобига олиш тўғрисида»ги 2006 йил 18-июлдаги 109 ФҚ Федерал Қонунга кўра чет эллик фуқаролар билан фуқаролиги йўқ шахсларнинг (бундан кейинги бандларда «хориж фуқаролари» дейилади) рўйхатга олиниши бекор қилинган ва хорижлик фуқаролар Россия Федерациясида миграция ҳисобига туришлари керак бўлади. Федерал конституцион қонун ёки федерал қонунда айтилган ҳолларни истисно қилганда миграция ҳисобига туриш учун хабар бериш кифоя қилади, яъни чет эллик фуқаро яшайдиган жойида рўйхатдан ўтади ва келадиган жойида ҳисобга туради.

Россия ФМХ 2013 йил 29-августда чиқарган № 364 Буйруқ билан тасдиқланган Маъмурий регламентга кўра Миграция ҳисобига туриш тартиби, муддати ва тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати Россия Федерациясида миграция ҳисобига олишни бажарадиган Федерал миграция хизматига топширилган. Яшайдиган жойида рўйхатга туриш учун чет эл фуқароси яшайдиган уйи жойлашган ердаги Россия ИИВ ҳудудий органига мурожаат қилиши керак. «Россия Федерациясида чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахсларни миграция ҳисобига олиш тўғрисида»ги 2006 йил 18-июлдаги 109 ФҚ Федерал Қонунда айтилган ҳолларда чет эллик фуқарони қабул қилаётган томон ёки чет эллик фуқаронинг ўзи турадиган жойида ҳисобга туриш учун Россия ФМХ ҳудудий органига, федерал почта хизматига ёки давлат ва шаҳар хизматларини кўрсатадиган марказга мурожаат қилиши керак.

Келган жойида ҳисобга туришга чет эллик фуқаронинг ҳақиқатдан ҳам ўша жойда экани асос бўлади ва бу жой у яшайдиган жой эмаслиги ёки чет эллик фуқаронинг яшайдиган жойи йўқлиги эътиборга олинмайди.

Қуйидаги шахслар келган жойларида албатта ҳисобга туришлари керак бўлади:

  1. Россия Федерациясида доим яшайдиган чет эллик фуқаро – келганидан сўнг етти иш куни ўтганида;
  2. Россия Федерациясида вақтинча яшаётган ёки вақтинча турган чет эллик фуқаро - келганидан сўнг етти иш куни ўтганида.

«Россия Федерациясида чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахсларни миграция ҳисобига олиш тўғрисида»ги 2006 йил 18-июлдаги 109 ФҚ Федерал Қонунга кўра Россия Федерациясида доим ёки вақтинча яшайдиган ва Россия Федерацияси ҳудудидаги уйдан фойдаланиш ҳуқуқи бўлган чет эллик фуқаро шу уй жойлашган ерда рўйхатдан ўтиши керак. Чет эллик фуқаронинг яшайдиган жойида рўйхатга олиш ҳақидаги аризаси вақтинчалик яшашга ёки доимий яшашга рухсат олганидан сўнг ёки юқорида айтилган уйига келганидан сўнг етти кун ичида топширилади.

Ариза берувчи ўз хоҳиши билан топшириши мумкин бўлган ҳужжатлар рўйхати

  1. Яшайдиган жойида рўйхатга олиш учун ариза топширганда Россия Федерацияси қонунларига мувофиқ шу уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатлари.
  2. Россия Федерациясида вақтинча турган чет эллик фуқаро миграция картасининг нусхаси.
  3. Давлат божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.

Турган жойида рўйхатга туриш учун чет эллик фуқаро Россия Федерациясига келганидан сўнг етти кун ичида Федерал миграция хизматининг ҳудудий органига келгани ҳақида хабар жўнатиши (хабардор қилиши) керак. Рўйхатга турганда битта нарсани билиб олиш керак, яъни турган жойида ҳисобга туриш учун нима қилиш керак бўлса ҳаммасини Қабул қилувчи томон бажаради, чет эллик фуқаронинг ўзи бирор-бир ташкилотга бориб вақтини кетказмайди.

Чет эллик фуқаро турадиган жойига келганидан сўнг Қабул қилувчи томонга паспортини ва Россия Федерациясига кирганда тўлдирилган миграция картасини кўрсатади. Паспорт ёки миграция картасини олиб қўйиш мумкин эмас. Россия Федерацияси Ҳукумати белгилаган (Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2007 йил 15-январдаги 9-сон Қарори билан тасдиқланган) «Россия Федерациясида чет эллик фуқароларни миграция ҳисобига олиш қоидалари» 42-бандига кўра миграция ҳисобига турганда берилган маълумот ўзгарганда чет эллик фуқаро 3 иш кунида бу ҳақда миграция ҳисобига олувчи органни хабардор қилиши керак.

2002 йил 25-июлда қабул қилинган «Чет эллик фуқароларнинг Россия Федерациясидаги ҳуқуқий мақоми тўғрисида»ги № 115-ФҚ Федерал қонунда айтилган ҳолларни истисно қилганда чет эллик фуқаронинг Россия Федерациясида вақтинчалик туриш муддати унга берилган виза амал қиладиган муддат билан белгиланади. Рухсат этилган туриш муддати тугаганидан сўнг чет эллик фуқаро Россия Федерациясидан чиқиб кетиши шарт. Виза амал қиладиган муддатни ёки туриш муддатини узайтириш учун чет эллик фуқаро улар тугайдиган вақтдан олдин миграция хизматига мурожаат қилиш керак.

Чет эллик фуқаролар қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин Россия ИИВ Приморск ўлка Бошқармаси ТМБ, Владивосток шаҳар, Октябрь кўча, 25-уй. Телефон: 8 (423) 243-26-23, 8 (423) 243-26-23 - «маълумот хизмати».


Фойдаланилган ҳужжатлар

  • ФҚ №109
    18.07.2006
    Россия Федерациясида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларни миграция ҳисобига олиш тўғрисида
  • Чиқарган №364
    от 29.08.2013
    РФ миграция ҳисобини юритиш учун Федерал миграция
  • ФҚ №268274-3
    24.01.2017
    РФ Солиқ кодекси 264-модда иккинчи қисмига ўзгартириш киритиш тўғрисида
  • ФҚ №115
    25.07.2002
    Россия Федерациясида чет эл фуқароларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисида