Приморе ўлкаси

Приморя улкаси ҳақидаги умумий маълумот

Маҳаллий вақт: Москва вақтига +7 соат қўшилади, Гринвич вақтига +10 соат қўшилади
Тузилган вақти: 1938 йил 20-октябрь
Приморск ўлкасининг маркази – Владивосток шаҳри
Приморя ўлкасининг майдони 165 900 кв. км (РФ 0,97%, РФ да 25-ўрин)

Ўлка мамлакатнинг шарқ томонида жойлашган, Узоқ Шарқ федерал округи таркибига киради ва шу федерал округнинг жанубида жойлашган. Приморск ўлкасининг шарқ томони Япон денгизига туташган, шимоли Хабаровск ўлкаси билан чегарадош, ғарби эса Хитой билан Шимолий Корея чегарасига туташади.

Жанубий ғарбида Приморя ўлкасидаги энг катта Ханка кўли бор. Кўлнинг саҳни 4190 кв.м, чуқурлиги эса 10,6 м гача етади, кўлдан Хитой чегараси ўтади. Ўлканинг энг катта дарёси Уссурий бўлади, дарё Қорли тоғ адиридаги сойлардан бошланади. Ўлкадаги энг баланд жой 1933 метрли Аник тоғи бўлади, тоғ ўлканинг шимолий шарқида, Хабаровск ўлкасининг чегарасида жойлашган. Катта ороллари: Русский, Путятина, Аскольд, Попов, Рикорд, Рейнеке, Катта Пелис. Ўлканинг марказий ва шарқий қисмларида Сихоте-Алин тоғи жойлашган, ғарбида Уссурийск ва Приханкайск текисликлари бор. Хитой билан чегарадош жанубий томонида Манчжурий-Корея тоғлари кўтарилиб туради.

Приморя ўлкасининг ҳудудида 158 хил халқ яшайди. Приморскнинг туб аҳолиси – удегейлар, нанайлар, орочлар, тазлар бўлади. Шаҳарда яшамайдиган, эскича яшаб келаётган туб аҳолининг сони 1,5-2 минг нафардан ошмайди. Улар асосан ўлканинг шимол томонида – Тернейск, Красноармейск ва Пожарскда яшашади. Туб аҳоли кўп яшайдиган шаҳарчаларнинг энг машҳурлари Красний Яр ва Агзу бўлади. Приморскнинг ижтимоий сиёсати минтақадаги демографик аҳволни яхшилашга ва инсонлар ҳаёт тарзини кўтаришга қаратилган. Демографик аҳволни яхшилашга қаратилган умумий чоралар сирасига «Узоқ Шарқ гектари» лойиҳасини амалга ошириш йўли билан хорижда яшаётган ватандошларни Приморск ўлкасига кўчириб олиб келиш дастури ҳам киради.

Ўлкада миллатлараро муносабатлар соҳасида ишлайдиган 75 та нотижорат ташкилоти рўйхатга олинган, шу ташкилотларнинг 23 таси кам сонли туб аҳолининг манфаатларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Миллатга тегишлилик асосида тузилган фуқаролик жамияти ташкилотлари миллий-маданий автономиялар (4 та ҳудудий, 8 та маҳаллий), жамиятлар, уюшмалар, иттифоқлар, ташкилотлар, марказлар ва жамғармаларга бирлашиб ишлашади. Шу ташкилотларнинг 44 таси бир хил этник, яъни, битта миллатни бирлаштиради, 31 таси эса кўп этник, яъни татарлар, бошқирдлар, Доғистон халқлари, Шимол, Сибир ва Узоқ Шарқнинг кам сонли туб аҳолиси каби каби бир-бирига яқин халқларни бирлаштиради.


Кўп этник ташкилотларга ўлкада 12 йилдан бери ишлаётган ва миллий жамиятнинг деярли ҳаммасини бирлаштирган Приморск Халқлари Ассамблеясини киритиш мумкин. Унга Рус маданият марказининг президенти, Узоқ Шарқ федерал университетининг профессори, санъатшунос доктор Г.В. Алексеева раҳбарлик қилади. Ассамблея миллий жамоат бирлашмалари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга, уларнинг ҳокимият органлари билан ҳамкорлик қилишига, минтақа фуқаролари ўртасида тинчлик ва ижтимоий барқарорлик ўрнатилишига ёрдам беради.

Приморя халқлари Ассамблеяси миллий жамоатчилик учун жуда муҳим бўлган тадбир – Приморя ўлкаси халқлари Конгрессини ўтказиш ташаббускори ҳисобланади. 2013 йили бўлган биринчи Конгрессда Россия халқлари Ассамблеяси Кенгашининг раиси С.К. Смирнова иштирок этди. Приморя ўлка Маъмурияти, Россия халқлари Ассамблеяси ва Приморя ўлка халқлари Ассамблеяси ўртасида ҳамкорлик ҳақидига уч томонлама келишув имзоланди. 2014 йилнинг октябрида Русский оролида, Узоқ Шарқ федерал университетида Приморя ва Узоқ Шарқ федерал округидан 650 нафар иштирокчи қатнашган иккинчи Конгресс ўтказилди, анжуманга шунингдек «Океан» Умумроссия болалар маркази «Менинг Федерациям» навбатидан, Бурятия, Тива, Ёқутистон ва Хабаровск ўлкаларидан болалар жамоалари келишди. Конгресс мавзуси: «Фуқароларнинг бирлиги ва миллатлараро келишувни мустаҳкамлаш: минтақанинг вазифаси».

Ўлкада мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат берувчи органлар, идоралараро ва жамоатчилик кенгашлари, комиссиялар, шу жумладан, Приморя ўлка Маъмурияти ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар Кенгаши самарали ишлаб турибди. Кенгаш таркибига миллий жамоатчилик бирлашмалари, ҳудудий органлар, федерал органлар, минтақавий ижроия ҳокимият органлари, Приморя ўлка Қонунчилик Кенгаши, Ёшлар Ҳокимияти Кенгаши, Жамоат палатаси, Шаҳар таълим Кенгаши раҳбарлари киради.

Давлат миллий сиёсати стратегиясида белгилаб қўйилган фуқаролар жамоатчилик ташкилотлари фаолиятининг муҳим жиҳати – мигрантларни ижтимоий ва маданий кўниктириш, жамиятга қўшилиб кетишларига, Приморя ўлкаси ҳудудида уларнинг ижтимоий ҳуқуқлари таъминланишига ёрдам бериш бўлади. Бу ишда украинлар, озарбайжонлар, ўзбеклар, қирғизлар, қозоқлар, тожиклар ва арманларнинг нотижорат ташкилотлари фаол иштирок этишаяпти. Мисол учун, ўзбеклар ва Ўзбекистонда туғилганларнинг «Адолат» жамоатчилик ташкилоти ўтказадиган йиллик хабардор қилиш-тушунтириш тадбирларида федерал ижроий ҳокимият ҳудудий органлари ходимлари миграция сиёсатига тегишли амалдаги қонунлар, Россия Федерациясия фуқаролигини олишга қаратилган дастурлар, лойиҳалар ҳақида маълумот беришади. Мигрантлар билан ишлайдиган ва уларнинг кўникишига ёрдам берадиган жамоат ташкилотларига мигрантларни хабардор қилиш, тушунтириш ишларини кўпроқ ўтказиш тавсия қилинган.