Порахўрликнинг олдини олиш

Бутун Россияда бўлганидек Приморе ўлкасида ҳам ҳозир порахўрликка ва порахўрликни тугатишга қаратилган қонунлар бузилишига қарши ҳақиқий кураш кетаяпти.

Приморе ўлка Прокуратурасининг маълумотига кўра 2017 йилнинг биринчи ярим йилида 4,5 та шундай қонун бузишлар бўлгани аниқланган, 505 та мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилган. Миграция соҳасида 2017 йилнинг биринчи ярим йилида 13 та порахўрлик жинояти аниқланган. 21 та шахсга нисбатан қўзғотилган 20 та жиноят иши натижасида жиноят қилиш воситаси бўлган пул маблағлари, автомашиналарни давлат фойдасига олиб қўйиш ҳақида қарор чиқарилган.

Порахўрликка қарши кураш фақат давлат ҳокимияти органларининг эмас, жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг ҳам муҳим вазифаси ҳисобланади. Россияда пора олишдан ташқари пора бериш ҳам жазоланади.

Россия Жиноят Кодексининг 290-моддасига кўра қуйидаги ҳаракатларни бажарганларга жазо белгиланади:

- мансабдор шахснинг ўзи ёки ўртага одам қўйиб пул, қимматли қоғозлар, бошқа мулк кўринишида пора олиши ёки унга мулк билан боғланган қонунсиз хизмат кўрсатилиши;

- мансабдор шахснинг, чет эллик мансабдор шахснинг ёки халқаро ташкилот мансабдор шахсининг кўп миқдорда пора олиши;

- мансабдор шахс, чет эллик мансабдор шахс ёки халқаро ташкилот мансабдор шахси қонунсиз ҳаракат қилгани (ҳаракат қилмагани) учун пора олиши;

- шу модданинг биринчи-учинчи қисмларида айтилган ҳаракатни Россия Федерацияси давлат лавозимида ишлайдиган, Россия Федерацияси субъекти давлат лавозимида ишлайдиган ёки маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органида ишлайдиган мансабдор шахс содир этган бўлса.

Жиноятни бир гуруҳ шахслар ёки уюшган шахслар гуруҳи олдиндан тил бириктириб содир этган ва олинган пора миқдори кўп бўлса жазо яна ҳам кучлироқ бўлади.

Пора олгани учун жазо РФ Жиноят Кодексининг 290-моддасида белгиланган. Пора олгани учун 5 миллион рубл ёки ҳукм қилинганнинг 5 йиллик иш ҳақига тенг ёки олинган поранинг 100 каррасига тенг жарима тўланади; олинган поранинг 70 каррасига тенг жарима тўланади ва 15 йил озодликдан маҳрум қилинади. Бундан ташқари, жазоланган шахс 15 йилгача маълум лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Пора бергани учун ҳам оғир жазо белгиланган: пора берган одам 4 миллион рубл ёки 4 йиллик иш ҳақига тенг ёки берган порасининг 90 каррасига тенг жарима тўлайди, ёки берган порасининг 70 каррасига тенг жарима тўлаб ёки тўламасдан 15 йил озодликдан маҳрум қилинади ёки бундай шахс 10 йилгача маълум лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Майда порахўрлик учун пора олган ҳам, пора берган ҳам жазоланади. Агар конвертга 10 000 рубл солинган бўлса ҳам суднинг ҳукми билан 1 миллион рублгача ёки маҳкум қилинганнинг 1 йилллик иш ҳақи ёки бошқа даромадига тенг жазо белгиланади; 3 йил ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қлиинади; 3 йил озодликдан маҳрум қилинади.



Кимдир сиздан пора сўраётган бўлса нима қилишингиз керак?

Жуда эҳтиёт бўлиб гапиринг, гапингизни пора беришга ёки пора олишга тайёр, деб тушунмасликлари керак. Кўп гапирманг, ташаббусни ўзингизга олманг, кўпроқ эшитишга, маълумот йиғишга ҳаракат қилинг. Неча пул ёки қандай товар (хизмат) сўрашаётганини, муддатини, топшириш усулини яхшилаб эшитиб, эслаб қолинг. Пора берилишини бошқа вақтга суришга ҳаракат қилинг, кейин учрашганимизда бераман, денг, бошқа жойда учрашишни келишиб олинг. Пора берсангиз ёки бошқа йўл билан ўзингизга оғдирсангиз масала аниқ ҳал бўладими, деб сўраб кўринг.Сўнг 02 рақамига телефон қилиб ёки мобил телефонда 102 ракамини териб тез полицияга хабар қилинг. Агар мақсадингиз порахўрни юзага чиқариш бўлса ҳам, журналист суриштирувини ўтказаётган бўлсангиз ҳам албатта ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига хабар қилиб сиздан пора сўрашаётганларини айтишингиз керак.

Эслатма: жиноят очилишига, тергов қилинишига фаол ёрдам берган бўлса ёки мансабдор шахс ундан пора сўраган бўлса ёки жиноят содир этилганидан сўнг ўзи порахўрлик бўйича жиноят иши қўзғотишга ҳуқуқи бор органга хабар қилган бўлса пора берган шахс жиноий жавобгарликдан озод қилинади.



Фойдаланилган ҳужжатлар

  • ФҚ №273
    25.12.2008
    Порахўрликка қарши кураш
  • ФҚ №63
    13.06.1996
    Россия Федерациясининг Жиноят кодекси
  • ФҚ №387
    10.03.2009
    Порахўрликка қарши кураш ҳақида
    Приморе ўлкасида
  • ФҚ №228
    27.05.2016
    Приморе ўлкасида порахўрликка қарши кураш дастури