Давлат хизматлари

РФ визасиз келиш шартномасини тузган давлат фуқаролари ишлаш учун Россияга келишганида ишга жойлашиш ҳақидаги Россия қонунларига амал қилишлари шарт. Шундай вақтда Қонунга хилоф иш қилмаслик учун нималарни билиш керак?

Чегарадан ўтиш учун аввало чет эл фуқаросининг хорижга чиқадиган паспорти бўлиши керак. Агар хорижга чиқадиган паспортингиз бўлмаса, яшайдиган давлатингизда шундай паспорт оласиз. Россияга келаётган чет эл фуқароси чегарада ўзи миграция картасини тўлдиради. Агар, мисол учун, дам олишга эмас, ишлашга келаётган бўлсангиз келиш сабабини «Ишлаш», деб кўрсатинг. Бошқа сабабни кўрсатмаслик керак, чунки чегарадан ўтгандан кейин анкетани ўзгартириб бўлмайди. РФга келганидан сўнг ишловчи мигрант ихтиёрий тиббий суғурта полисини расмийлаштириши керак, соддароқ айтганда – чет эллик суғуртасини расмийлаштиради..

Чегарадан ўтганингиздан кейин миграция ҳисобига туриш учун етти кун берилади (Тожикистондан келганларга ўн беш кун берилган). Буни уч ойлик ёки вақтинчалик рўйхатга туриш ҳам дейишади.

Миграция ҳисобига турганда албатта ишлайдиган ёки ҳақиқатда яшайдиган жойингизни кўрсатасиз. Шундай қилинмаса рўйхатга олинишингиз бекор қилинади, Россияда туришингиз эса ноқонуний бўлиб қолади, натижада кейин Россияга келишингизни таъқиқлаб қўйишлари ҳам мумкин.

РФда расман ишга жойлашиши учун чет эллик фуқаро ишлашга патент олиши керак. Патентингиз бўлмаса расман ишга киролмайсиз.

Патент олишга ариза топшириш учун ўттиз кун берилади. Шу вақтнинг ичида чет эллик фуқаро керак бўладиган ҳужжатларни йиғади. Хусусан, тиббий комиссиядан ўтади, рус тилидан, Россия тарихидан ва Россия қонунларини билишдан имтиҳон топширади, бир йиллик суғурта расмийлаштиради, патент солиғини тўлайди, паспортининг нотариус тасдиқлаган нусхасини олади, бармоқ изини топширади, ариза бланкини тўлдиради, расмга тушади. Ишлашга патент олганидан кейингина чет эллик фуқаро патентда кўрсатилган ҳудудда патентда кўрсатилган мутахассислиги бўйича ишлашга ҳақли бўлади.

Патент олганидан кейин чет эллик фуқаро икки ой ичида иш топиши, иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузиши, меҳнат шартномасининг бир нусхасини ички ишлар вазирлигининг ўша жойдаги бўлинмасига жўнатиши керак. Агар шундай қилмаса чет эллик фуқаронинг патенти бекор қилинади.

Патент олганидан сўнг чет эллик фуқаро албатта ҳар ойда патент ҳақи тўлаб туриши керак бўлади.

Тўланадиган ҳамма солиқлар, давлат божларини ҳисоблайдиган бўлсак чет эллик фуқаронинг Россияда ишлашига рухсат берадиган ҳужжатларни расмийлаштириши анча қиммат бўлади, шунинг учун олдиндан харажатларга етадиган пулни тайёрлаб қўйинг.

Лекин ишга жойлашиш қоидаларига тўлиқ амал қилса ва ишлашга рухсат берадиган ҳамма ҳужжатлари бўлса чет эллик фуқаро депортация қилинишдан, жарима тўлашдан ёки келиш таъқиқланишидан қўрқмай РФда бир йил расман ишлаши мумкин.

Шунинг учун, беҳавотир юриш, ҳотиржам бўлишдан пулни аямаса чет эллик фуқаронинг расман ишга киришига керак бўладиган ҳамма ҳужжатлари бўлади, иш берувчилар эса уни очиқ ишга олишади.

Эсингиздан чиқмасин, расман ишга кириш учун керак бўладиган ҳужжатларни йиғишга бир марта харажат қилсангиз бир йил бемалол ишлаб пул топасиз, топган пулингизни жарима тўлашга кетказмайсиз.