Приморе ўлкасининг мутахассислик ўргатадиган таълим муассасалари хориж фуқароларини ҳам ўқишга қабул қилиб уларни турли мутахассисликларга ўқитишади. Шунингдек, олий ўқув юртлари бошқа давлат таълим муассасалари билан тузилган шартномаларга асосан умумий таълим дастурларини ўқитишади, талабалар алмашишади.

Таълим муассасалари чет эллик талабаларни ижтимоий-маданий кўниктириш масаласига айниқса кўп эътибор беришади. Кўникиш мавзусида йиғилишлар ўтказилади, чет эллик талабалар Россия қонунчилигини, таълим тизимини, РФ ҳудудида яшаш ва туриш қоидаларини ўрганишади, миграция қонунчилигидан тушунтириш олишади. Талабалар унутилмас саналарга бағишланган оммавий тадбирларда қатнашишади, Владивосток шаҳрини томоша қилишга чиқишади, музейларга, кўргазмаларга ва фестивалларга боришади. Талабалар учун турли мавзуларга бағишланган кечалар ўтказилади. Бундай кечаларда чет эллик талабалар ўзлари келган мамлакатнинг маданияти, одатлари ҳақида гапириб беришади.

Приморе ўлкасида Россия Федерациясининг «Хорижлик фуқароларнинг Россия Федерациясидаги ҳуқуқий мақоми тўғрисида»ги № 115-ФҚ Федерал Қонунини бажариш учун рус тили, Россия тарихи ва Россия Федерацияси қонунчилиги асослари фанларидан имтиҳон олиш ҳуқуқи бўлган таълим муассасалари чет эллик фуқароларни имтиҳон қилиш марказлари билан тузилган шартномаларга асосан чет эл фуқароларига имтиҳонларга тайёрланиб сертификат олиш учун турли таълим хизматларини таклиф этишади. Бу масалада қуйидаги таълим муассасаларига МУРОЖААТ ҚИЛИШИНГИЗ КЕРАК:


Чет эл фуқароларидан имтиҳон оладиган марказлар

  • Узоқ Шарқ федерал университети
    Владивосток шаҳри, Алеутск кўча, 65-а, 14-дарсхона
    8 (423) 245-97-28
  • Узоқ Шарқ федерал университетининг Уссурийск шаҳар бўлими
    Уссурийск шаҳри, Некрасов кўча, 35-уй, 120-хона
    8 (4234) 32-06-78
  • Владивосток давлат иқтисодиёт ва хизмат университети
    Владивосток шаҳри, Гогол кўчаси, 41, 5516, 5518-дарсхоналар, рус тили кафедраси
    8 (423) 240-41-97
    240-41-27
  • Адмирал Г.И. Невельский номли Давлат денгизчилик университети
    Владивосток шаҳри, Станюкович кўчаси, 62, 223-дарсхона, (Халқаро таълим институти)
    8 (423) 230-12-21
    230-12-29
  • Узоқ Шарқ давлат балиқчилик хўжалиги техника университети
    Владивосток шаҳри, Луговая кўча, 52-б, 326, 320-дарсхоналар, Халқаро институт
    8 (423) 244-07-28
    244-02-64
  • Россия Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати
    Владивосток шаҳри, Стрелковая кўча, 14-уй, 303-хона, «Регион» маркази
    8 (423) 263-12-60
  • «Приморе политехника коллежи» давлат автоном касб-хунар таълим муассаси
    Владивосток шаҳри, Бородинская кўча, 16
    8 (423) 232-84-56
  • Нодавлат ўрта касб-хунар таълими муассасаси «Лидер» бизнес коллежи
    Находка шаҳри, Ленин кўчаси, 2а-уй
    8 (42366) 5-59-79
    8 (914) 79-36 828

Приморе ўлкасининг Владивосток шаҳри, Алеутск кўча, 45а уй, 815-хона манзилида Миграция ва миллатлараро муносабатлар жамоат қабулхонаси очилган. Жамоат қабулхонаси Президентнинг «Миллатлараро ва динлараро келишувни мустаҳкамлаш» йўналишидаги «Мигрантларга тўлиқ кўмаклашиш маркази» мавзусига берилган грантга ишлайди. Бундан ташқари, ўлкадан қисман молия олиб туради, жамоатчилик учун муҳим бўлган дастурларни (лойиҳаларни) амалга оширишдаги, хусусан «Мигрантларни ижтимоий кўниктириш механизмини тузиш ҳисобига Приморе ўлкасида миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш» мавзусида бажарган ишларининг харажатлари қисман қопланади ва бу масала билан асосан Миграция жараёнларига ҳуқуқий кўмаклашиш жамғармаси (МЖҲКЖ) шуғулланади. Жамоат қабулхонаси Приморе ўлка Маъмурияти, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлайди. Жамоат қабулхонаси қуйидаги шахсларга бепул маслаҳат беради:

  • мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташкилот ва корхона мутахассисларига миграция қонунчилиги ва етишмаётган меҳнат ресурсларини топиш масаласида;
  • Россияга келаётган чет эл фуқароларига қуйидаги масалаларни тушунтиришади:
  • - хорижда яшаётган ватандошларнинг РФга кўнгилли кўчиб келишига ёрдам берадиган Давлат дастурига қўшилиш масаласида;
  • - РФ да қонуний туришлари учун келиш, туриш (яшаш) ва ҳуқуқий мақомларини (узайтиришни) расмийлаштиришлари учун нима қилишлари кераклиги масаласида.

Жамоат қабулхонаси якшанбадан ташқари ҳар куни гача ишлайди соат 10.00 дан 17.00. Жамоат қабулхонасининг ваколатига кирадиган масалада қуйидаги рақамларга телефон қилиб маълумот олишингиз мумкин: 8 (908) 448-79-40 ёки e-mail: psg2005@mail.ru.

«Маълумот хизмати» 8 (800) 100-88-93