Ижтимоий сиёсат

Приморя ўлкасининг ижтимоий тизими таълим ва соғлиқни сақлашдан тузилган. Россия Федерациясининг 2012 йил 29-декабрдаги «Россия Федарациясида таълим тўғрисида»ги № 273-ФҚ Қонунга кўра ҳар битта инсон таълим олиш ҳуқуқига эга. Таълим тизими бир нечта даражага бўлинган. Мактабгача таълим 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга, боғчаларда ўргатилади. Ўрта таълим 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга берилади, яъни биринчи синфдан ўн биринчи синфгача ўқитилади. Касб таълимини эса ўрта касб таълими билим юртлари билан олий ўқув юртлари – университетлар, институтлар ва академиялар ўқитишади. 2017 йилнинг 1-сентябри куни Приморедаги 480 та умумий таълим мактабига 191,4 минг нафар ўқувчи борган, шундан 22 минг нафари биринчи синф ўқувчилари бўлади. .

Мактабга биринчи навбатда мактаб жойлашган туманда рўйхатда турадиган болалар олинади. Ўлкадаги кўп мактабларда ўқув жиҳозларини янгилаш дастури жорий қилинган. Приморе ўлкасидаги ҳамма мактабларда таълим соҳасининг «Электрон мактаб» ва «Контингент» давлат маълумот базаларига бепул кириш мумкин. Приморе турли лойиҳаларга жалб қилиб, ўқувчиларнинг илмий-тадқиқот анжуманларини ўтказиб, ижод, спорт, илм ва ижтимоий соҳадаги алоҳида муваффақияларини тақдирлаб қобилиятли болаларни доим қўллаб туради. Юқори синф ўқувчиларининг касб танлашларига ёрдам берилади, касб танлашга ёрдам берадиган World Skills биринчилиги ўтказилади Касб ўргатадиган таълим муассасалари чет эллик фуқароларни ҳам қабул қилиб турли соҳаларда мутахассислар тайёрлашади. Приморя ўлкасида 127 та мутахассислик бўйича бакалавр даражасини олиш, 191 йўналишда касб ўрганиш, 89 та мутахассислик бўйича эса магистр даражасини олиш мумкин. Бундан ташқари олий ўқув юртлари бир-бири билан ҳамкорликда турли таълим дастурларини бажаришади, бошқа давлатлардаги таълим муассасалари билан талабалар алмашишади.

Приморенинг олий таълим тизимига бир нечта олий таълим муассасалари киради, шулардан бештаси давлат университетлари (Узоқ Шарқ федерал университети, Владивосток давлат иқтисодиёт ва хизмат университети, Узоқ Шарқ давлат санъат институти, Узоқ Шарқ давлат техник балиқчилик хўжалиги университети, Адмирал Г.И. Невельский номли Давлат денгиз университети, Тинч океан давлат тиббиёт университети), бундан ташқари С.О. Макаров номли олий ҳарбий денгиз билим юртини ҳам шулар қаторига қўшиш мумкин.

Таълим муассасалари чэт эллик талабаларни кўниктириш масаласига алоҳида эътибор қилишади. Талабалар турли хотира саналарига бағишланган оммавий тадбирларда қатнашишади, Владивосток шаҳрини томоша қилишга чиқишади, музейларга, кўргазмаларга ва фестивалларга боришади. Турли учрашувлар, мавзуга бағишланган йиғилишларда чэт эллик талабалар ўз юртларидаги одатлар, ананалар ва халқларининг маданияти ҳақида гапириб беришади. Бундай учрашувларни Приморе минтақасининг «Рус фонди» жамоат ташкилоти ташкил қилиб туради.

2013 йил 28-декабрда қабул қилинган «Россия Федерациясида фуқароларни ижтимоий таъминлаш асослари тўғрисида»ги № 442-ФҚ Федерал Қонунга кўра ижтимоий хизмат Россия Федерацияси фуқароларидан ташқари Россия Федерациясида доим яшайдиган чэт эллик фуқаролар, фуқаролиги йўқ шахслар, қочқинлар, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар фуқароларни ижтимоий таъминлаш билан шуғулланадиган ҳуқуқий шахслар ва хусусий тадбиркорларга тегишли ҳисобланади.

Россияда тиббий суғурта тизими қабул қилинган. Унга кўра суғурта воқеаси содир бўлганда тиббий хизмат ҳақини суғурталовчи ташкилот йиғилган маблағ ҳисобига тўлайди. Суғурталанувчи шартнома тузиб суғурта полиси олганидан сўнг баъзи тиббий хизмат турларидан бепул фойдаланиши мумкин. Примореда тиббий хизмат учта даражага бўлинган.

Биринчи тизимга битта шаҳар тумани ёки шаҳар округидаги 26 та шифохона ва диспансерлар киради.

Иккинчи даражадаги тиббиёт муассасалари (36 та) асосан махсус тиббий хизмат турлари билан шуғулланишади. Буларга таркибида ихтисослашган туманлараро бўлимлари ёки марказлари бор шифохоналар, диспансерлар, бир нечта шаҳар туманида, округида ишлайдиган кўп тармоқли муассасалар киради.

Учинчи даражадаги тиббиёт муассасалари юқори технологияли тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослашган 16 та шифохона, диспансер ва тиббиёт марказларидан тузилган. Буларга «1-сон Приморе ўлка клиник шифохонаси» ДБССМ, «2-сон Ўлка клиник шифохонаси» ЎДБССМ, «Приморе ўлка онкологик диспансери» ДБССМ, «Узоқ Шарқ федерал университети (УШФУ Тиббиёт маркази) ФГАОУВПО, «Приморе ўлка перинатал маркази» ДБССМ, «1-сон Ўлка болалар клиник шифохонаси» ДБССМ, 3-сон «Владивосток клиник туғруқхонаси» ЎДБССМ, «Алоҳида тиббий хизмат турлари ўлка клиник маркази» ДБССМ ва бошқа тиббиёт муассасалари киради. Охирги йиллар Ўлкада аҳоли кам яшайдиган жойларда ишлайдиган 183 та фелдшерлик ва акушерлик пунктлари қурилди.


Ўлкада тиббий авиация муваффақият билан ишлаб турибди. 2016 йили Ўлка маъмурияти Кавалерово ва Владивостокдан учадиган иккита тиббиёт вертолётини сотиб олди. Парракқанотларнинг оёғи чанғили бўлгани учун ҳар қандай жойга қўнишлари мумкин. 2017 йилнинг январи билан августи орасида вертолётлар Ўлка тиббиёт муассасаларига 131 та беморни олиб келишди.

Примореда тиббиёт ходимлари малакасини, уқувини оширишга алоҳида эътибор берилади. Ҳар йили юзлаб тиббиёт ходимлари турли анжуманларда, семинарларда қатнашишади, марказий Россия ва хориж муассасаларида малакаларини оширишади. Ўлка соғлиқни сақлаш мутахассислари малакасини ошириш учун ТОДТУда врачларни қўшимча ўқитадиган 300 та дастури ишлаб турибди, шу жумладан, масофадан туриб ҳам малака ошириш мумкин. ТОДТУда абитуриентларни мақсадли қабул қилиш тизими ишлайди. 2017 йили 87 та абитуриент университетга мақсадли қабул қилинган (2016 йилдагидан 24 та кўп). Ўқишни тугатишганидан сўнг ёш мутахассислар ўқишни бошлаганларида улар учун тайинлаб қўйилган иш жойларига бориб ишлашади.



Фойдаланилган ҳужжатлар

  • ФҚ №442
    28.12.20013
    Россия Федерацияси фуқароларини ижтимоий таъминлаш асослари тўғрисида
  • ФҚ №273
    29.12.2012
    Россия Федерациясида таълим тўғрисида
  • Постановление №397
    07.12.2012
    «Приморе ўлкасида соғлиқни сақлашни ривожлантириш» дастурини тасдиқлаш тўғрисида